Меню сайта
Супер премьера
Реклама
Загрузка...
Наш опрос
YOSHINGIZ?
Всего ответов: 881
Статистика



waplog
Statok.net


Сейчас онлайн: 42
Гостей: 42
Пользователи 0

sirojbek4848
imom2006
sanjar-shodiyev
Baxa6700
992901056601
Imomaddin
Ronaldo07
muzaffar957
abduaziz
ixti9219
Тизер
Главная » 2016 » Iyun » 24 » Ўзбекистонда янги телеканал ишга тушади
15:56
Ўзбекистонда янги телеканал ишга тушади

"Milliy”-(MTV) деб ном олган янги кўнгилочар телеканал эътибор ва эътироф оқлай олармикин?

Ўзбекистонда янги нодавлат телеканал иш бошлаш арафасида турибди. "Milliy”-(MTV) деб ном олган янги телеканалда ўзбек ва хориж юлдузларининг оммабоп клиплари, эксклюзив кўнгилочар дастурлар, ток-шоулар, хит-парадлар, концертлар, юқори сифатли бадиий фильмлар ҳамда миллий ва чет эл сериаллари намойиш этилиши режалаштирилган. Канал ротациясида ҳар қандай ёш ва дид соҳиблари учун қўшиқлар тақдим этилиши айтилмоқда.
 
Бундан ташқари, "MTV”нинг дастурлар жадвалидан илмий-оммабоп кўрсатувлар ҳам ўрин олади.
 
Телеканал яқин кунларда тест режимида эфирга узатилади. Трансляция кабелли ва эфирли усулда бўлиб, у Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатади. Айни пайтда барча зарур тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
 
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ОАВлар фаолиятини ривожлантириш, нодавлат электрон ОАВлар сонини кўпайтириш, уларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Парламент томонидан грант маблағлари ажратилмоқда. Янги телеканал бу эътибор ва эътирофни қанчалик оқлай оларкин?
 
Ҳар бир телеканал ўз иш фаолиятини бошлаганда унга нисбатан қизиқиш катта бўлади. Томошабинлар ундан бошқаларга қараганда кўпроқ нарсалар, янгиликлар кутади. "Milliy” телеканали бу вазифани қанчалик уддалай оларкин? У ўз номига яраша иш тутадими ё оқимга қўшилиб, "Хусусий телеканалда, бошқа нима ҳам кутардинг” деган таърифни оладими, буни вақт кўрсатади.

Категория: Har-Hil | Просмотров: 921 | Добавил: Admin | Теги: Ўзбекистонда янги телеканал ишга ту | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 9
9 murodjon325   (2016.06.26 13:44)
Zo'r kanal bo'lishiga ishonaman

8 Axiles   (2016.06.26 13:27)
Tunerda ko'riladimi yoki oddiy Tv

7 Jamshood   (2016.06.25 14:02)
Axa kutamiz MILLIY TV

6 tursinali_0868   (2016.06.25 08:35)
zur narsalardi kam beradi

5 vatanmusic   (2016.06.25 00:18)
Kanal ko'pu sifat yuq

4 Grand77   (2016.06.24 22:38)
Qachondan qoshilarkan

3 Ismoil_28   (2016.06.24 17:32)
Kanewna voy körsatsa kere

2 Mr_Anonym   (2016.06.24 17:02)
Ha menimcha shunaqa. Ajoyib ish bo'libdi.

1 Abdulla_9395   (2016.06.24 16:56)
Tunerda körsatadimi

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Профил
Время:02:51
Добро Пожаловать, Mexmon
Переводчик сайтов
Поиск
Для Android
Реклама
Календарь
«  Iyun 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930