• Merganlar - O'zbek Tilida
  • Zulmatdan Ovoz - O'zbek Tilida
  • Hevenhyorst - O'zbek Tilida
  • Yitqichni Izlab - O'zbek Tilida
  • Bo'rilar Jasorati - O'zbek Tilida
  • Yalmog'iz Dunyoni Qutqaradi - O'zbek Tilida
  • Ilonli Botqoq - O'zbek Tilida
  • Begona - O'zbek Tilida
  • Vahshiy Ona - O'zbek Tilida
  • Uddalab Bo'lmas Topshiriq 7 - O'zbek Tilida
  • Kompaniya - O'zbek Tilida
  • Hech Kimga Aytma - O'zbek Tilida
  • Najot Tongi - O'zbek Tilida
  • Stoun Yuragi - O'zbek Tilida
  • Avlod - O'zbek Tilida
  • Berkin - O'zbek Tilida
  • Solomon Keyn - O'zbek Tilida
  • Raketachilar Klubi - O'zbek Tilida
  • Enaga - O'zbek Tilida
  • Meg 2 - O'zbek Tilida
Наш опрос
SAYTGA QAYSI QURILMADAN KIRDINGIZ?
Всего ответов: 1973
Статистика


Яндекс.Метрика


Сейчас онлайн: 153
Гостей: 153
Пользователи 0

2904
Risolat0921
faxriddin
Tre
Submarine
Sher80
Tohirjon
hbahodir1980
Umida4008
17797
Главная » 2019 » Dekabr » 31 » Yangi yil, aslida, kimning bayrami
22:41
Yangi yil, aslida, kimning bayrami

Тарихий маълумотларга кўра, тахминан 17 аср охирига қадар бутун дунёда Янги йил байрами март ойининг бошида, баҳорги экин-текинлар мавсуми билан бир вақтда нишонланган, culture.ru маълумотларига асосан.

Эрамиздан олдинги 46 йилда Юлий Цезарнинг янги йилни 1 январдан бошлаш ҳақидаги қарори ҳақида маълмуотлар ҳам бор, лекин ўша вақтда бу кенг тарқалган удумга айланмаган.

Россияда янги йилни кенг нишонлаш одати Петр I даврида пайдо бўлган. Бир неча йил Европада яшаб, уларнинг турмуш тарзини ўрганган рус императори 1699 йилнинг 29, 30 декабрида 2та фармон чиқаради.

Уларнинг бирида Россияда йил ҳисоблашни янгича тақвимга кўра амалга оширишни назарда тутган эди. Шунга қадар Россияда йиллар Византия тақвимига кўра (дунё пайдо бўлган кундан бошлаб) ҳисобланар эди.  Шундай қилиб эски тақвимдаги 7208 йил янги тақвимига мувофиқ 1700 йилга айланади.

Иккинчи фармонда Европа давлатларида бўлгани каби, Янги йил шарафига Москва шаҳар кўчалари ва йирик биноларни арча шохлари билан безатиш, байрам оқшомида олов ёқиб, мушакбозлик қилиш айтиб ўтилган эди.

Пётр I давридан сўнг янги йил байрамини нишонлаш, секин аста унутила бошлади десак ҳам бўлади. Байрам фақат айрим бадавлат хонадонларда ўтказилар эди. Кейинги император Елизавета I даврида, Янги йил оқшоми бир неча минг киши иштирокида балл-маскарадлар ўтказиш русум бўлади. Кейинроқ Екатерина II даврида эса, байрамда шампан виноси ичиш ва бир бирига совға улашиш одати пайдо бўлган экан.

1852 йилда Санкт-Петербургдаги Екатеригоф вокзали майдонида Россиядаги биринчи янги йил арчаси ўрнатилади.

Октябр революциясидан кейин 1918 йилда большевиклар Янги йил байрамини “революция ғояларига зид, ғарб буржуазиясининг иллати” дея тамға босиб, уни байрам қилишни таъқиқлаб қўйишади. Унинг ўрнига улар 7 октябрда “Қизил бўрон” байрамини жорий этишади. Лекин бу байрам одамларга маъқул келмайди, улар янги йилни барибир яширинча байрам қилишда давом этишади.

Шундан сўнг, 1935 йил 28 декабрь куни партия вакили бўлган Павел Постышев исмли киши “Труд” газетасида “Келинг, болалар учун янги йилда яхши арча байрам уюштирамиз”, деган мақоласи чиқади.  Унда муаллиф “Арча байрами”га сиёсий ёки диний баҳо беришга, нотўғри талқин қилишга қарши чиқади ва мисол тариқасида революциядан олдин бой бадавлат кишилар ва малдорлар болалар учун арча байрамлар уюштирганини эсга олади. Нима учун совет болалари бундай бахтдан маҳрум бўлиши керак деган саволни қўяди.

Бир кун ўтиб “Правда”да ВЛКСМ бош котиби Косаревнинг барча мактаб  ва болалар клубларида 1 январ куни янги йилни нишонлаш ҳақидаги фармони эълон қилинади. 1936 йилнинг 1 январида давлат раҳбари Иосиф Сталиннинг биринчи янги йил табриги эълон қилинади.

Йиллар ўтиши билан Янги йил байрамида Қор бобо ва Қор қиз образлари пайдо бўлади. Совет даврининг кейинги йилларида олвье салати ҳамда мандарин ҳам янги йил куни истеъмол қилинадиган одатий таомларга айланади.

Совет иттифоқида 15та республика, юзлаб миллат вакиллари истиқомат қилган. Янги йил эса - 55 йилдан ортиқ вақт давомида, бир ҳудудда яшаётган барча миллат ва дин вакилларини бирлаштирувчи, энг катта ва универсал байрам бўлган.  

Янги йилни айниқса болалар орзиқиб кутишган. Чунки байрам арафасида ҳар бир мактабда арча байрамлари ўтказилган, қор бобо совғалар улашган. Ундан сўнг эса 10-12 кунлик таътил берилан. 31 декабр куни эса ҳар бир хонадонда байрам тантанали кутиб олинган. Ҳатто уруш ва йўқчилик даврларида ҳам қоғоздан арча ўйинчоқлари, бир дона ёнғоқдан совға ясаб одамлар болаларни хурсанд қилишга ҳаракат қилишган. 

Мазали таомлар, совғалар, таътил  – биринчи навбатда Янги йил бу болажонлар байрами. Катталар буни унутманг!

Категория: Har-Hil | Просмотров:801 | Добавил: Admin | Теги: yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Профил
Время:14:09
Добро Пожаловать, Mexmon
Поиск
Калькулятор
Календарь
«  Dekabr 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031