Меню сайта
Супер премьера
Реклама
Загрузка...
Наш опрос
QAYERDANSIZ
Всего ответов: 1270
Статистика

waplogStatok.net


Сейчас онлайн: 121
Гостей: 119
Пользователи 2
992901056601
992901056601
Imomaddin
Ronaldo07
muzaffar957
abduaziz
ixti9219
xitlog
ensoniq
998749949480
karol
Тизер
Главная » 2016 » Iyun » 2 » “Уммон” гуруҳининг концертида 60дан ўтган отахон тинмай рақсга тушди
15:03
“Уммон” гуруҳининг концертида 60дан ўтган отахон тинмай рақсга тушди

"Уммон” гуруҳининг 1 июнь куни "Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган концерт дастуридан батафсил фоторепортаж.

Ўзбек шоу-бизнесида гуруҳ сифатида фаолият юритаётган ижодкорлар кўп. Улар орасида "Уммон” гуруҳи бугун энг машҳурларидан бири, десак муболаға бўлмайди. Бундан 7-8 йил илгари қўшиқлари фақатгина қўл телефонлари орқали тарқалган йигитлар, бугун чин маънода таниқли хонандаларга айланишди. Вилоятлар бўйлаб берилган тинимсиз концертлар, ҳар ҳафта тингловчиларга тақдим этилган янги қўшиқлар, таниқли хонандалар билан айтилган дуэтлар уларнинг мушҳурлигини бир неча йилга мустаҳкамлади."Уммон” гуруҳининг 1-2 июнь кунлари "Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтиши режалаштирилган "Ҳаммамиз бирга” номли концерт дастурига "Nozim-Studio.com” жамоаси ҳам таклиф этилди. Демак, концертнинг биринчи кунидан репортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.Томошабин
 
"Уммон”  ҳеч шубҳасиз, ёшларнинг, айниқса, мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг севимли гуруҳи саналади. Концертга йиғилган томошабинларнинг аксарияти ҳам 10 ёшдан 25 ёшгача бўлган йигит қизлар эди. Тўғрироғи, томошабинларнинг 80 фоизини ўсмир қизлар ташкил этди. Албатта, залдаги меҳмонлар орасида 30-35 ёш атрофидаги томошабинларга ҳам кўзимиз тушди. Ёши 60дан ўтган отахон эса "Уммон”чиларнинг қўшиқларига чунонан рақсга тушдики... Бу ҳақда бироз кейинроқ.Декорация
 
Сўнгги вақтларда "Истиқлол” санъат саройида тақдим этилаётган аксарият концерт дастуриларида деярли бир хил декорациядан фойдаланиляпти. Албатта, шоу тарзида ўтадиган концерт дастурларида катта ўлчамдаги мониторлар, турли ранглардаги чироқлар асосий ўринни эгаллайди, бироқ уларни дид билан жойлаштириш, ўлчамларини ўзгартириш, бирор шаклларни ясаш ҳам аҳамиятга молик. "Уммон”нинг концерт дастурида декорацияда унчалик катта янгилик кўринмади. Мавлуда Асалхўжаева, Гулсанам Мамазоитова ва Бахром Назаровнинг концерт дастурларида ҳам мониторлар шу шаклда жойлаштирилган, саҳнанинг поли ҳам деярли шундай кўринишда бўлганди.

Қўшиқлар ва мухлислар
 
Томошабинлар гуруҳни қарсаклар билан кутиб олиб, илк қўшиқларданоқ уларга жўр бўлишди. Концертда жами 24 та қўшиқ ижро этилган бўлса, улардан 15 таси янги қўшиқлар эди. Дастурнинг биринчи блокида асосан сокин тароналар ижро этилди. Иккинчи ва учинчи блокларда эса шўх қўшиқларга эътибор қаратилгани сезилиб турди. Блоклар орасидаги танаффуслар шу қадар пухта режалаштирилганки, томошабинлар йигитлар қачон саҳнани тарк этиб, либосини ўзгартириб чиққанини сезмай ҳам қолди. Танаффус вақтидаги мусиқалар ҳам гуруҳ ижро этган қўшиқларга ҳамоҳанг бўлди.
 
Концертда "Қандай унутдинг?”, "Денгиз”, "Тола”, "Топи”, "Дона-дона” каби мухлисларга аллақачон ёд бўлиб кетган қўшиқлар ҳам куйланди. Хонанда Шаҳзода билан куйланган дуэтни эса мухлислар олқишлар билан кутиб олишди.Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, "Уммон” гуруҳининг концерт дастурига ашаддий мухлислар тўплангани сезилиб турарди. Залда ўтирганларнинг деярли 80 фоизи гуруҳни тик туриб қўллаб-қувватлади. Ўриндиқлар атрофи эса рақсга тушаётганлар билан тўлиб кетди. Қўшиқларнинг айрим қисмларини томошабинлар жўр бўлиб куйлашди. Биринчи қаторда ўтирган таниқли хонандалар эса мухлисларнинг иштиёқини ва гуруҳга бўлган мухлислик муҳаббатини кўриб, ҳаваси келган бўлса, ажаб эмас.
 Шу куни кўпчиликнинг ўриндиғи бўш қолди. Боиси одамлар иштиёқи, завқи ичига сиғмай концертни тик туриб томоша қилди. Кези келганда рақсга тушишди, сокин тароналарда эса қўлни қўлга бериб, қўшиққа ҳамоҳанг тарзда тебранишди. Ёши 60дан ўтган отахоннинг рақси залдаги томошабинлар қатори "Уммон”чиларга ҳам кутилмаган ҳолат бўлди. Сочига оқ оралаган отахон гуруҳнинг қўшиқларига рақс тушаркан, юзидаги табассуми ва қўшиқни жўр бўлиб куйлашидан гуруҳнинг ашаддий мухлиси эканини сезиш қийинмасди.Режиссёрлик иши
 
Концертда режиссёрнинг ишида қатор камчиликлар кўзга ташланди. Бироқ бу камчиликларни йигитларнинг ўзи "ёпиб” кетишга муваффақ бўлишди. Гуруҳ аъзоларидан Жасурнинг гапга чечанлиги концерт давомида анча қўл келди. Концертда давомида Зоҳид мухлислар билан умуман мулоқот қилмади. Бир оғиз ҳам гапиргани йўқ. Унинг ўрнига ҳам Шоҳруҳ ва Жасур томошибанлар билан мулоқотда бўлиб туришдиКонцертда қўшиқларга саҳналаштирилган рақслар бироз тушунарсиз бўлди. Раққосаларнинг либосларида ва хатти-ҳаракатларида ҳам камчиликлар кўп. Устига-устак уларнинг профессионал эмаслиги шундоқ сезилиб турибди. Ҳаракатларда адашиб кетган, бир-бирини такрорлашга уриниб, сафдошларидан ортда қолган раққосалар ҳам топилди. Балки бу уларнинг профессоналмаслиги биланмас, аксинча, концертга қанча вақт тайёргарлик кўргани билан боғлиқдир."Уммон”нинг бу йилги концерт дастурида театрлаштирилган чиқишлар бўлгани йўқ. Ўтган йили гуруҳ бунга алоҳида эътибор қаратганди. Айниқса, "Она” номли қўшиққа ишланган саҳна кўриниши кўпчилик мухлисларга манзур келганди.
 
Хулоса ўрнида
 
Концертда куйланган қўшиқлар ва йигитларнинг саҳнада ўзини тутишида камчиликлар кўрмадик. Қўшиқларнинг ҳаммасини мухлислар жўр бўлиб айтгани, рақсга тушгани "Уммон” уларнинг юрагидан жой олиб бўлганидан далолат. Йўл қўйилган камчиликлар эса гуруҳ аъзоларининг эмас, балки концерт ташкилотчилари, режиссёр ва ижодий жамоаникидир. Ҳар ҳолда ўтган йилги концертнинг ташкилий ишлари, декорация ва қўшиқларга саҳналаштирилган рақслари бу йилгидан анча яхши бўлганди.
 
Дарвоқе, гуруҳ айрим қўшиқларни жонли ижрода куйлагани таҳсинга сазовор. Балки келгуси йилларда барча қўшиқларни жонли ижрода куйлашар.




Категория: Har-Hil | Просмотров: 756 | Добавил: Admin | Теги: “Уммон” гуруҳининг концертида 60дан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Профил
Время:21:32
Добро Пожаловать, Mexmon
Переводчик сайтов
Поиск
Для Android
Реклама
Календарь
«  Iyun 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930