Меню сайта
Главная страница Форум сайта Узбекская Музыка Картинка Онлайн PhotoShop Софт для PC Система uCoz Видео Монтаж Кинофильмы Новости Eset Upatde (База) Компьютерный игры Игры и софт для Android Телефон прошивка Все Usb драйвер
Клип премьера
Наш опрос
SAYTGA NIMALAR KO'PROQ KERAK?
Всего ответов: 1742
Статистика


Statok.net


Сейчас онлайн: 83
Гостей: 83
Пользователи 0

EviL-BoY
Asliddin2001
Bobur7788
Kajol
Shoxruhbek
smartboy
hofuziy
Kozim
BlatnoyBoy
ggggggg
Реклама
Главная » 2020 » Yanvar » 1 » Қуён гўшти ҳалолми
11:37
Қуён гўшти ҳалолми

Қуён гўшти, албатта, ҳалол. Бунинг учун қуён мусулмон одам томонидан “бисмиллоҳ” айтиб сўйилган бўлиши керак. Шунда уни бемалол эйиш мумкин. Зотан, қуён гўштидан Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам истеъмол қилганлар.

“Мухтасар ал-Виқоя”да: وَ حَلَّ الْأَرْنَبُ مَعَ الذَّكَوةِ – “Қуён “бисмиллоҳ” айтиб сўйиш билан ҳалол бўлади?” дейилган (Убайдуллоҳ ибн Масъид ибн Тож аш-шариъа ал-Бухорий. Мухтасар ал-Виқоя. – Қозон: Харитонов, 1911. – Б. 138).

Имом Бухорий бобомиз саҳоба Анас разияллоҳу анҳунинг гапларини ривоят қилганлар. У зот Пайғамбаримизга ёшлигида ўн йил дастёр ходим бўлган. “Биз болалар билан бир қуённинг изига тушдик. Болалар тута олмасдан, чарчашиб кетиб қолишди. Мен пойлаб ўтириб, уни тутиб олиб, отам Абу Талҳанинг олдига олиб келдим. Отам уни сўйиб, бир сонини Пайғамбар алайҳиссаломга мендан бериб юбордилар. У зот уни қабул қилиб олдилар", деганлар (Бухорий, 7/5535).

Имом Термизий ривоят қилишларича, бир киши иккита қуён тутиб уни қайроқ тош билан сўйибди. Сўнг, бунинг ҳукмини Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан сўраганда, у зот қуён гўштини эяверишга рухсат берибдилар (Термизий, 4/1472; Ибн Можа, 3/3244).

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу деган саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуён гўштининг ҳукмини сўраган экан. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг гўштидан истеъмол қилишга буюрганлар (Абдурраззоқ, 4/8692).

Айтишларича, айрим одамлар қуённиниг урғочиси аёллар қон кўргани каби ҳайз кўради, деб ўйлайдилар. Айрим одамлар эса қуён биро й нар, биро й мода бўлиб юради, деб хаёл қиладилар (Садри Жаҳон. Сайдия.  Лоҳур, 1908. – Б. 5).  Шунга, Имом Термизий бобомиз уни макруҳ санаган олимлар ҳам бўлганини айтганлар. Бироқ, бу фикр тўғри эмас! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуён гўштини қабул қилганлари, у зотнинг ҳузурларида қуён гўшти истеъмол қилингани, қуён гўшти эмай ўтирган одамга нафл рўзасини бузиб бўлса ҳам унинг гўштидан эйишини буюриб уришиб берганлари бу фикрнинг нотўғри эканини исботлшга этарли далилдир. Бир аъробий қуён гўштини эмасдан, унинг қон кўришини айтганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу ҳеч нарса эмас!”, деганлар (Байҳақий, 9/19183).

Абу Али ибн Сино бобомиз қуён гўштини фойдали доривор гўштлар рўйхатида келтирганлар. Унинг айтишича, қуён қони юздаги сепкил ва доғларни тозалайди. Қуён қорнини ичидаги нарсалар билан бутунлигича товада қовуриб куйдирилса ва янчиб гул ёғи билан истеъмол қилинса, сочни ўстиради. Миясининг қовурилгани оғир касалликдан пайдо бўлган титрашда фойда беради. Ёш болаларнинг милклари чўл қуёнининг мияси билан ишқаланса, тишнинг ўсишини тезлаштиради ва тиш чиқишини оғриқсиз ва осон қилади. Чўл қуёнининг панирмояси (ичак ёғи) сирка билан ичилса, тутқаноқ касалига фойда қилади. 

Қуён қонининг қовурилгани ичак яллиғланишида, ичаклардаги шишда ва сурункали ич кетишда фойда қилади. Барча қуёнларнинг панирмояси заҳар ва заҳарланишларга қарши даводир. Унинг панирмоясини сирка билан қўшиб аёллар ҳайз кўриб бўлган вақтдан уч кунгача ичишса, ҳомиладор бўлишдан сақлайди (Абу Али ибн Сино. Тиб қонунлари. Иккинчи китоб. Сода дорилар ҳақида. – Тошкент: Фан, 1956. – Б. 97).

Хуллас, бугунги кунда қуён гўштини ҳам парранда гўшти каби истеъмол қилишга ўтиш яхши, паррандаларни кўпайтирилгани каби қуён кўпайтиришга – қуёнчиликка ҳам эътибор бермоқ мақбулдир.

Ҳамидуллоҳ Беруний

Manba: azon.uz

Категория: Har-Hil | Просмотров: 141 | Добавил: Admin | Теги: savol | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Профил
Время:19:26
Добро Пожаловать, Mexmon
Реклама
Поиск
Календарь
«  Yanvar 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031