Меню сайта
Главная страница Форум сайта Узбекская Музыка Картинка Онлайн PhotoShop Софт для PC Система uCoz Видео Монтаж Кинофильмы Новости Eset Upatde (База) Компьютерный игры Игры и софт для Android Телефон прошивка Все Usb драйвер
Клип премьера
Наш опрос
Ўзбекистоннинг энг яхши телеканалини белгиланг
Всего ответов: 361
Кино премьера
Статистика


Statok.net
waplog


Сейчас онлайн: 20
Гостей: 20
Пользователи 0

shahzod99
TheStream
arslan998
Drakula55
Jurabek5555
Jahon-Music89
Jahon-Music
eshmat
Beruniycitiy
Raider55
Главная » 2016 » Iyun » 2 » Тошкентнинг айрим кўчаларида катта тирбандлик кузатилди
14:55
Тошкентнинг айрим кўчаларида катта тирбандлик кузатилди

Бугун Тошкентнинг Бобур, "Туркистон”, Тарас Шевченко кўчаларида ва Тошкент вокзалига олиб чиқувчи тоннелда катта тирбандлик юзага келди.

Бугун, 2 июнь куни Тошкент шаҳрининг автомобиль қатновчи бир қанча кўчаларида катта тирбандликлар кузатилди. Бу ҳақда Facebook’даги "Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари ҳамда сайтимизнинг ўқувчилари хабар бермоқда.
 
Тирбандликлар асосан Тошкент халқаро аэропортига элтувчи кўчалар ва Тошкент вокзали (Шимолий вокзал)га олиб келувчи Кичик халқа йўли, "Туркистон”, Тарас Шевченко кўчаларида юзага келган. Тирбандлик Тошкент вокзалига олиб чиқувчи тоннелда ҳам кузатиляпти. Ҳозирча бунинг сабаблари мавҳум. Буни интернет фойдаланувчилари йўлларда олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан боғлашяпти.
 
Тошкент халқаро аэропортига элтувчи кўчаларда юзага келган тирбандликка Бобур кўчасида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Айни дамда вазият бироз яхшиланган.
 
Автомобиллар тирбандлиги билан боғлиқ ҳолат бир неча кундан буён Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасида ҳам кузатиляпти. Бунга эса "Тараққиёт” кўчасида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари сабаб бўлмоқда. Ҳозирча "Тараққиёт” кўчасида айтомобиллар ҳаракати тўхтатилган. Бу эса қатор ноқулайликларни келтириб чиқараётгани айтилмоқда.
 
Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимияти Тошкент шаҳрида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари юзасидан расмий ахборот бериб, шаҳарнинг айрим қисмларида йўл қуриш ва мавжуд йўлларни таъмирлаш ишлари бироз ноқулайликлар туғдириши, тирбандликлар юзага келишидан огоҳлантирган эди.

Категория: Har-Hil | Просмотров: 379 | Добавил: Admin | Теги: Тошкентнинг айрим кўчаларида катта | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Профил
Время:05:10
Добро Пожаловать, Mexmon
Переводчик сайтов
Поиск
Календарь
«  Iyun 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Мултьфилм премера