Меню сайта
Супер премьера
Реклама
Загрузка...
Наш опрос
Bizning Saytga Yana Qanday Loyihalar Kiritish Lozim?
Всего ответов: 86
Статистика

waplogStatok.net


Сейчас онлайн: 60
Гостей: 60
Пользователи 0

998749949480
karol
asasin77
woxruvz
alik(
OmonboyOtaxonov
Nurik
Miss99
mcjoni
dilbek
Тизер
Главная » 2015 » Aprel » 17 » Ozodbek Nazarbekov yangi qo'shig'i bilan xammani yig'latdi
21:34
Ozodbek Nazarbekov yangi qo'shig'i bilan xammani yig'latdi

Озодбек Назарбеков бир қўшиғи билан омма қалбини ларзага солди...(manba)

Бу хонанда ҳар янги дастурига йил давомида ҳозирлик кўради. Аниқроғи, бу ҳол бир деҳқон далага уруғ экиб, суғориб, майса ундириб, уни бошоқ ҳосил қилгунига қадар парваришлаб, ҳосилини йиғишига қадар жараёнга қиёс. Ҳақиқий санъаткор иши ижод "ун”идан қўшиқ "нон”ини санъат "тандир”ида яхшилаб пишириб, кейин оммага тақдим қилишдир! Зувалани пиширмасдан туриб, нон дейдиган хонандалар ҳам бор... 

Таъбир жоиз бўлса, Озодбек янги дастурида нондек азиз қўшиқ яратди. Шунданми, эл орасида тез фурсатда эъзоз топди.

Икки ярим соатдан ортиқ концерт бир томон-у, шу бир қўшиқ бир томон.

Узоқ-яқинда кечаётган қонли тўқнашувлар, уруш балоси неча-неча бегуноҳ гўдаклар, ёш болалар, аёллар умрини хазон қилмоқда. Аслида ким кимнинг қонини тўкмоқда? Душман қолиб, оддий халқ хун тўламоқда. Бу не кўргулик? Инсонлар ёвуз кучга айланаётгани, ваҳшийлик ила бир-бирларига зулм қилаётганини қандай изоҳлаш мумкин?

Хонандани интернетда тарқаб кетган бир воқеа бефарқ қолдирмади. Наинки, лоқайд этмади, балки, юрагини зир титратди. Бу воқеа афсона, эртак ё бир ҳикоя эмас. У шу замонда, шу кунларда, реал ҳаётда кечган воқеа. Сурияда кечган қонли талофатлар чоғида дайди ўқ уч яшар болакайни жароҳатлайди. Тиббиёт ходимлари минг уринмасин, болакай ҳаётини сақлаб қололмайди. Ўлими олдидан мурғақ юрак эгаси шундай дейди: "Мен ҳаммангизни, ҳаммасини Аллоҳимга айтиб бераман!”

Бу воқеадан хабар топган дунёнинг минглаб тириклари қаттиқ қайғуга  ҳам ботгандир?! Бироқ, биронтадан жавом реакцияси бўлмади! Планетада қўшиқчи, шоир, ёзувчи камми? Бироқ, ҳамма муҳим мавзулар қолиб, ўз дунёсига ўралашиб қолган. Инсон инсоннинг дардини сезмаса, иймон, виждон бераётган ҳислар қаерда қолди?

Турли миллат санъаткорлари орасида бундай глобал муаммога лоқайд бўлмай, энг биринчилардан бўлиб, ўзбек ҳофизининг бонг ургани ҳар қандай ватандошимизда ифтихор ҳиссини уйғотиши табиий!  Бу хонанданинг исмига мос равишда оғриқли мавзуни озод ва мардона куйлагани унга нисбатан бир мамлакат халқ артисти эмас, бир неча халқлар куйчиси эътирофини ҳам мушарраф этди.

"Аллоҳимга айтиб бер”. Камина ҳам томошабинлар қатори тинглаб, кўзимдаги ёшни артишни унутаяпман... Инсоннинг бир пайтда қанчалар гуноҳкор ва нақадар меҳрибон эканлигини ҳис қилиб, оқмоқда кўзёш... Уруш, тўс-тўполон билан одамзот қайси саволларига жавоб излаётгани, тинчлик оғушида эмин-эркин бахт лаззатидан баҳра олиб яшашларига нелар тўсқинлик қилаётганига жавоб тополмай, оқмоқда кўзёш... Ўша болакай Сурияда эмас, дунёнинг тинчлик, осойишталик ҳукмронлик қилаётган бошқа жойларида, борингки, умуман цивилизациядан бир неча юз йил ортда қолган дашту биёбонида туғилганида ҳам болаликнинг ширин онларини татиб яшаётган бўлармиди?!

Ўзбек хонандаси ана шулар ҳақида айтмоқчи бўлди. Шу таронани ўша болакай ота-онаси тинглашини жуда исган бўлардим. Зора, қалбларининг оғир ярасига малҳам бўлармиди? Умуман олганда, тинчликдан қанот ёйган бу қўшиқ қонли тўқнашувлар кечаётган нуқталарга парвоз қилсин! Ахир, қон тўкаётганлар ҳам одам бўлиб яралганлар-ку?!  Инсонлиги ёдига тушиб қолар...
Категория: Har-Hil | Просмотров: 5061 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Профил
Время:03:20
Добро Пожаловать, Mexmon
Переводчик сайтов
Поиск
Для Android
Реклама
Календарь
«  Aprel 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930