МАНЗУРАНИНГ ТОБИ ЙЎҚЛИГИ ТУФАЙЛИ КОНЦЕРТНИНГ УЧИНЧИ КУНИ БЕКОР ҚИЛИНДИ! Манзура учун 18 йиллик ижодидаги илк концерт муҳим қадам эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шунинг учун бўлса керак, чиндан ҳам хонанданинг концерт кунлари кучли ҳаяжонда эканлиги сезилиб турарди. Қувонч, ҳаяжон, қўрқув, тайёргарликлар... Хуллас, биринчи кун концерт муваффақиятли ўтди.Администраторининг маълум қилишича, эртаси куни репетицияга Манзура бироз тоби йўқ ҳолда келган. Сўнг, концерт олди соч турмаги ва ташқи кўриниши кўнгилдагидек бўлиши учун стилист ёнига гўзаллик салонига кетаётганлигини айтган. Лекин, аслида гўзаллик салонига эмас, шифохонага бориб, укол олишига тўғри келган ва буни ижодий гуруҳидан сир тутган экан! Яъни, ўз ҳолатини ҳаяжон ва чарчоққа йўйган экан...
Концертнинг иккинчи куни шу туфайли кечроқ бошланди, кейин эса, концерт тугаши билан кутилмаганда, табрикларни қабул қилиш ва ижодий гуруҳ билан концерт қувончини бўлишиш ўрнига шошилинч равишда Манзурани ичкари хонага олиб кириб кетишди! Бироз вақт ўтгач, "Истиқлол” санъат саройи ёнига тез ёрдам машинаси етиб келди ва Манзура юрак хасталиги билан касалхонага олиб кетилди... Ижодий гуруҳ ва ташкилотчи Даврон Кабулов Манзуранинг бетоблигини оммага билдирмасликка ҳаракат қилишди!Лекин... бугун Манзуранинг концертни давом эттира олмаслиги маълум бўлди!Манзура ўзига жуда ҳам талабчан ижодкор бўлганлиги учун ҳам, концертга кучли тайёргарлик қилгани сир эмас. Қолаверса, биринчи концерт, қандай ўтаркин, деган ҳаяжон, қўрқув... Натижада ҳаммаси барибир асабга ва юракка таъсир қилмай қолмаган...Бугун Манзурани яккахон концертининг 3 куни, унинг бетоблиги туфайли бекор қилинди! Ташкилотчилар концерт учун билет сотиб олган томошабинлар, ўз билетлари пулини кассадан бемалол қайтариб олишлари мумкинлигини маълум қилишди!Ҳозирда Манзуранинг соғлиги борасидаги маълумотлар сир тутилмоқда!Манзурани тезроқ соғайиб, ижодга қайтишига тилакдошмиз!