Меню сайта
Супер премьера
Реклама
Загрузка...
Наш опрос
Bizning Saytga Yana Qanday Loyihalar Kiritish Lozim?
Всего ответов: 86
Статистика

waplogStatok.net


Сейчас онлайн: 37
Гостей: 36
Пользователи 1
Evroavyzy
xitlog
ensoniq
998749949480
karol
asasin77
woxruvz
alik(
OmonboyOtaxonov
Nurik
Miss99
Тизер
Главная » 2016 » May » 23 » Фарғоналик 121 ёшли момо Гиннес рекордлари китобига киритилади?!
18:29
Фарғоналик 121 ёшли момо Гиннес рекордлари китобига киритилади?!

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Фарғоналик Ҳувайдо ая Умаровани Гиннес рекордлари китобига киритмоқчи.

Ўтган ҳафта Фарғона вилоятида "Биз буюк юрт фарзандларимиз” ёшлар фестивали ўтказилди. Фестивал доирасида кексаларнинг ҳолидан хабар олишдек савобли ишга ҳам қўл урилди. Бундан бироз аввал, актёр Алишер Узоқов ва хонанда Машҳурбек Раимжонов Бувайда туманида истиқомат қилаётган 121 ёшли Ҳувайдо ая Умаровани йўқлаб боргани ҳақида хабар қилган эдик. Онахон юртимиздаги энг кекса одамлардан бири ҳисобланади. Ҳувайдо ая ҳақидаги маълумотлар интернет-нашрлар орқали чоп этилдию онахон бир зумда машҳур бўлиб кетди.
 
"Facebook.com” ижтимоий тармоғидаги "Maslahat.uz” гуруҳи аъзоларидан бири онахонни дунёнинг энг кекса кишиси сифатида Гиннес рекордлари китобига киритиш истагида эканини маълум қилди. Онахонни дунёга танитишга астойдил бел боғлаган фойдаланувчи Ҳувайдо ая Умарованинг фуқаролик паспорти суратини ҳам тармоққа жойлаштирган. Кўп ўтмай унинг фикрини қўллаб-қувватловчилар, Гиннес рекордлари китобига ўзбекистонлик аянинг киритилишини истаб, бу йўлда биргалашиб ҳаракат қилмоқчи бўлганлар ҳам топилди.
 
Гуруҳ аъзоларидан бири Гиннес рекордлари китобига Ҳувайдо аяни киритиш учун паспортда қайд этилган ёш аҳамиятсиз эканини, бунинг учун онахон махсус генетик текширувлар ўтиши кераклигини айтди. Агар  "Maslahat.uz” гуруҳи аъзолари кўзлаган мақсадларига етсалар, яна бир ўзбекистонлик Гиннес рекордлари китобидан ўрин олади.

Категория: Har-Hil | Просмотров: 587 | Добавил: Admin | Теги: Фарғоналик 121 ёшли момо Гиннес рек | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Профил
Время:06:55
Добро Пожаловать, Mexmon
Переводчик сайтов
Поиск
Для Android
Реклама
Календарь
«  May 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031