Меню сайта
Супер премьера
Реклама
Загрузка...
Наш опрос
Qaysi mobil operatordan foydalanasiz?
Всего ответов: 125
Статистика



waplog
Statok.net


Сейчас онлайн: 168
Гостей: 166
Пользователи 2
Karol-lev077, Admin
sanjar-shodiyev
Baxa6700
992901056601
Imomaddin
Ronaldo07
muzaffar957
abduaziz
ixti9219
xitlog
ensoniq
Тизер
Главная » 2014 » Sentyabr » 30 » АПЛ: 6-тур ҳайратлари
16:30
АПЛ: 6-тур ҳайратлари
Футболимизнинг жонкуяр мухлисларига мурожаат! Қадрли ёшлар! Европа футболини томоша қилишдан фойда йўқ. Ўзбек футболини, олий лига ўйинларини муҳокама этишдан наф йўқ. Чунки бунинг учун вақт кетказишдан, асаблардан воз кечишдан манфаат йўқ.

Европа футболидан бебаҳра қилганларни кўриб, раҳматли Давлат акани эслаймиз. Келишилган ўйинлар борлигини ё йўқлигини билолмай юришимизни Аҳрол Иноятов ўзимизга тўғрилаб қўйди. Келишилган ўйинлар бор-йўқлигини текширадиган ташкилот бу ишлар билан машғул бўлмаса, албатта, ҳеч нимани исботлай олмаймиз. Буни ҳамма билади. Майли, ўзимизнинг АПЛга қайтамиз.

Тур дербиси: "Ливерпуль” охиригача чидолмади

6-турнинг марказий учрашувларидан бири, албатта, Ливерпуль шаҳри дербиси эди. Ўйин ростданам кескин вазиятларга бой бўлди. Мезбонлар кичик ҳисобдаги устунликни сақлаб қолишлари мумкин эди, лекин меҳмонларнинг истаги ва босими кучли келиб, сўнгги дақиқаларда дуранг қайд этилди.

27 сентябрь. Ливерпуль. "Энфилд” стадиони, 44511 томошабин.
Ҳакам: Мартин Аткинсон (Лидс).
"Ливерпуль” – "Эвертон” - 1:1 (0:0)
Голлар: Жеррард, 65 (1:0). Жагиелка, 90+1 (1:1).

Яна бир дерби, яна 1:1

Лондоннинг икки клуби — "Арсенал” ва "Тоттенхем” жамоалари ҳам ўзаро муроса кўчасини танлашди. Бу сафар мезбонлар мағлубиятдан қутулиб қолдилар. Ўзи икки жамоа ҳам мавсум бошидан бери омадли ўйин кўрсатмаётган эди. Лекин бу учрашув ҳар ҳолда эсда қоларли бўлди.

27 сентябрь. Лондон. "Эмирейтс” стадиони, 59900 томошабин.
Ҳакам: Майкл Оливер (Нортумберленд).
"Арсенал” – "Тоттенхем” - 1:1 (0:0)
Голлар: Шодли, 56 (0:1). Чемберлен, 74 (1:1).

Навбатдаги ишончли ғалаба

"Аристократлар” бу турда "Астон Вилла” клубини қабул қилишди. Айтиш керакки, меҳмонлар ҳам кучли учликда бораётгани учун яхшигина қаршилик кутилаётганди. Лекин кутил(ма)ганда Оскар 7-дақиқада ҳисобни очиб, сал чўчитиб қўйди. Бу чўчитиш ростлиги эса иккинчи таймда исботланди, аввалига Коста, кейин Виллиан ижросида.

27 сентябрь. Лондон. "Стэмфорд Бриж” стадиони, 41616 томошабин.
Ҳакам: Фил Дауд (Стэффордшир).
"Челси – "Астон Вилла” - 3:0 (1:0)
Голлар: Оскар, 7 (1:0). Диего Коста, 59 (2:0). Виллиан, 79 (3:0).

Барқарорлик қидириб юрган беқарорлар

Манчестер шаҳрининг қизил рангли қисми ҳисобланган "Юнайтед” клуби "Олд Траффорд”да "Вест Хэм”ни қабул қилишди. Бу гал таваккал қилмаслик учун мезбонлар 2та гол билан кифояланишди. Қайд этиш керакки, қизил карточка туфайли дисквалификация қилинган Блеккет ўрнига Люк Шоу майдонда ҳаракат қилди.

27 сентябрь. Манчестер. "Олд Траффорд” стадиони, 75317 томошабин.
Ҳакам: Ли Мэйсон (Болтон).
"Манчестер Юнайтед” – "Вест Хэм” - 2:1 (2:1)
Голлар: Руни, 5 (1:0). ван Перси, 22 (2:0). Сахо, 37 (2:1).

"Кингстон Коммьюникейшн”да голлар шоуси

Ўтган турда жанговар дуранг қайд этган Манчестернинг яна бир жамоаси "Сити” 6-турда "Халл” меҳмони бўлди. Ўйин 2:4 ҳисобида тугаган бўлишига қарамай, 5та голни меҳмонлар уришди. Мезбонлар ягона голи эса пенальтидан киритилди.

27 сентябрь. Кингстон-апон-Халл. "Кингстон Коммьюникейшн” стадиони, 22859 томошабин.
Ҳакам: Энтони Тейлор (Манчестер).
"Халл Сити” – "Манчестер Сити” - 2:4 (2:2)
Голлар: Агуэро, 7 (0:1). Жеко, 11 (0:2). Мангаля, 21 – ўз дарвозасига (1:2). Эрнандес, 32 –пенальтидан (2:2). Жеко, 68 (2:3). Лэмпард, 87 (2:4).

"Саутгемптон” иккинчиликни бермаяпти

Марк Клаттенбург бошчилигида старт олган ўйиннинг биринчи тайми голсиз якунланди. Мусобақа жадвалида иккинчи ўринни банд этиб келаётган "Саутгемптон” жамоаси "КПР”ни кичик ҳисобда ютиб, ҳозирча "Челси” ортидан қувиб келмоқда. "КПР” эса аутсайдерлар учлигида "пешқадамлик” қилмоқда.

27 сентябрь. Саутгемптон. "Сент-Мэрис” стадиони, 30504 томошабин.
Ҳакам: Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн).
"Саутгемптон” – "КПР” - 2:1 (0:0)
Голлар: Бертран, 54 (1:0). Остин, 66 (1:1). Пелле, 68 (2:1).

Қолган-қутганлар

Бошқа ўйинлар ҳам муросасиз кечди. Масалан, "Суонси Сити” меҳмонда нурсиз дуранг қайд этган бўлса, "Вест Бромвич” йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Ньюкасл” эса ҳамон омадсизликка учрашда давом этмоқда.

27 сентябрь. Сандерленд. "Стадиум оф Лайт” стадиони, 41325 томошабин.
Ҳакам: Крис Фой (Мерсисайд).
"Сандерленд” – "Суонси Сити” - 0:0 (0:0)

27 сентябрь. Лондон. "Селхерст Парк” стадиони, 24311 томошабин.
Ҳакам: Кейт Страуд (Борнмут).
"Кристал Пэлас” – "Лестер Сити” - 2:0 (0:0)
Голлар: Кэмпбелл, 51 (1:0). Единак, 54 (2:0).

28 сентябрь. Вест Бромвич. "Хауторнс” стадиони, 24286 томошабин.
Ҳакам: Жонатан Мосс (Йоркшир).
"Вест Бромвич” – "Бернли” - 4:0 (2:0)
Голлар: Доусон, 30 (1:0). Берахино, 45+1 (2:0). Берахино, 56 (3:0). Дорранс, 90 (4:0).

29 сентябрь. Сток-он-Тренте. "Британниа” стадиони, 26332 томошабин.
Ҳакам: Крэйг Поусон (Лондон).
"Сток Сити” – "Ньюкасл” - 1:0 (1:0)
Гол: Крауч, 15 (1:0).

Тур жазолари: шафқатсиз ҳакамлар

АПЛ 6-турида ҳам ҳакамлар кескин чоралар кўришди. Ҳакамлар томонидан футболчиларга жами 37 марта сариқ карточка, 2 марта қизил карточка (биттаси тўғридан-тўғри) кўрсатилди. "Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Уэйн Руни рақибига нисбатан ишлатган қўполлиги учун майдондан четлатилди ва 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

4-тур: "энг, энг, энг...”

4-турда "энг, энг, энг” номинацияси бўйича ғолибларни аниқлаймиз. Демак, турда энг кўп гол урган футболчидан бошлаймиз.

Энг йирик ҳисоб
"Вест Бромвич” – "Бернли” - 4:0

Энг кўп гол урган футболчилар
Эдин Жеко – 2та ("Манчестер Сити”)
Саидо Берахино – 2та ("Вест Бромвич”).

Энг кўп томошабин
"Олд Траффорд” стадиони — 75317 томошабин

Энг кам томошабин
"Кингстон Коммьюникейшн” стадиони — 22859 томошабин

Энг кўп сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Майкл Оливер – 9та ("Арсенал” – "Тоттенхем”)

Энг кам сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Кейт Страуд ("Кристал Пэлас” – "Лестер Сити”) ва Энтони Тейлор ("Халл Сити” – "Манчестер Сити”) – 2та

Тўпурарлар

8та
Диего Коста ("Челси”)

5та
Леонардо Ульоа ("Лестер Сити”, 1)

4та
Грациано Пелле ("Саутгемптон”)
Серхио Агуэро ("Манчестер Сити”)
Носир Шодли ("Тоттенхэм”)
Саидо Берахино (Вест Бромвич, 1)

Автоголурарлар

Эляким Мангалья (Манчестер Сити”)
Кёртис Дэйвис ("Халл Сити”)
Харри Кэйн ("Тоттенхэм”)
Жон Терри ("Челси”)
Шеймус Коулмен ("Эвертон”)
Пабло Сабалета ("Манчестер Сити”)
Али Сиссоко ("Астон Вилла”)

6-тур рамзий терма жамоаси (uff.uz версияси)

Тим Ховард ("Эвертон”) - Пабло Сабалета ("Манчестер Сити”), Фил Жагиелка ("Эвертон”), Крэйг Доусон ("Вест Бромвич”), Райан Бертран ("Саутгемптон”, 2) - Алекс Чемберлен ("Арсенал”), Стивен Жеррард ("Ливерпуль”), Виллиан ("Челси”, 2) - Саидо Берахино ("Вест Бромвич”), Эдин Жеко ("Манчестер Сити”), Питер Крауч ("Сток Сити”).

6-турнинг энг яхши футболчиси (uff.uz версияси)

АПЛнинг рамзий терма жамоаси ҳамда ҳар бир турнинг энг яхши футболчисини ҳам аниқлаб борамиз. Қайд этамизки, бу фақат бизнинг сайт нуқтаи назари. Демак, мазкур турнинг энг яхши футболчиси деб Эдин Жеко топилди. Чунки айнан Жеко "Манчестер Сити”ни ғалаба сари ундади. Унинг дубли меҳмондаги муҳим уч очкони олишга катта ҳисса қўшди.

7-тур ўйинлари: грандлар учрашуви

АПЛнинг 7-тур учрашувлари 4-5 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Ушбу турда ҳам бир қатор қизиқарли тўқнашувлар кузатилади. Масалан, яна бир Лондон дербиси: "Челси” –"Арсенал” ҳам катта қизиқишга сабаб бўлади.

4 октябрь
"Халл Сити” – "Кристал Пелас” (19:00)
"Лестер Сити” – "Бернли” (19:00)
"Ливерпуль” – "Вест Бромвич” (19:00)
"Сандерленд” – "Сток Сити” (19:00)
"Суонси Сити” – "Ньюкасл” (19:00)
"Астон Вилла” – "Манчестер Сити” (21:30)

5 октябрь
"Манчестер Юнайтед” –"Эвертон” (16:00)
"Челси” – "Арсенал” (18:05)
"Тоттенхем” – "Саутгемптон” (18:05)
"Вест Хем” – "КПР” (20:15)
Категория: Futbol Yangiliklari | Просмотров: 714 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Профил
Время:15:11
Добро Пожаловать, Mexmon
Переводчик сайтов
Поиск
Для Android
Реклама
Календарь
«  Sentyabr 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930