Меню сайта
Главная страница Форум сайта Узбекская Музыка Картинка Онлайн PhotoShop Софт для PC Система uCoz Видео Монтаж Кинофильмы Новости Eset Upatde (База) Компьютерный игры Игры и софт для Android Телефон прошивка Все Usb драйвер
Клип премьера
Наш опрос
Ўзбекистоннинг энг яхши телеканалини белгиланг
Всего ответов: 359
Кино премьера
Статистика


Statok.net
waplog


Сейчас онлайн: 86
Гостей: 85
Пользователи 1
gunvrox8606
Beruniycitiy
Raider55
89537711010
Abdul
Dimajon
Avangardtimon
Fayzali1996
Vaisov
abcdef
abdulla023
Главная » 2016 » Sentyabr » 18 » Сен ғунчасан
21:28
Сен ғунчасан
Сен ғунчасан, дудоғига,
Ҳали шабнам қўнмаган.
Жўшқин-жўшқин шамолларнинг,
Тайзиқига кўнмаган.
Сенинг онанг сал худбинроқ,
Отанг қўлин кири йўқ,
Кечир қизим, қирқдан ўтиб,
Менинг ақлим тўлмаган.

Арслон издан, йигит сўздан,
Қайтадиган дунё бу,
Айри тиллар айтарини,
Айтадиган дунё бу,
Инсон лафзи эмас қатъий,
Ҳеч ким турмас аҳдида,
Хокисорни гардга қориб,
Кетадиган дунё бу.

Тақдир экан, тахқирига,
Чидаганлар ютади.
Сабр қилсанг маломатлар,
Гап-сўзлар ҳам йитади.
Фақат дилинг оғринмасин,
Узр сўраш мард иши,
Ожизлардан етган озор,
Жароҳат тез битади.

Бир гул бўлгин, хуснинг кўриб,
Булбуллар тил тишласин.
Хузурингда мағрур бургут,
Манглайи ер искасин.
Ниятларинг энг покиза,
Орзуларинг чиройли,
Аримасин кўзингдан нур,
Кўрма бахтдан бошқасин.

Сен ғунчасан, дудоғига,
Ҳали шабнам қўнмаган.
Жўшқин-жўшқин шамолларнинг,
Тайзиқига кўнмаган.
Сенинг онанг сал худбинроқ,
Отанг қўлин кири йўқ,
Кечир қизим, қирқдан ўтиб,
Менинг ақлим тўлмаган.

Муаллиф: Умида Каримова
Категория: Sherlar | Просмотров: 596 | Добавил: Admin | Теги: Сен ғунчасан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
2 998934456303   (2016.09.20 20:13)
100 klass

1 Djbestji   (2016.09.19 12:44)
Ofarin...

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Профил
Время:17:43
Добро Пожаловать, Mexmon
Переводчик сайтов
Поиск
Календарь
Мултьфилм премера