Меню сайта
Супер премьера
Реклама
Загрузка...
Наш опрос
YOSHINGIZ?
Всего ответов: 883
Статистика



waplog
Statok.net


Сейчас онлайн: 142
Гостей: 141
Пользователи 1
Admin
12555345
Ota111
917155770
sirojbek4848
imom2006
sanjar-shodiyev
Baxa6700
992901056601
Imomaddin
Ronaldo07
Тизер
Главная » 2016 » Iyun » 25 » Лола Йўлдошева танқидларни писанд қилмаяпти
11:13
Лола Йўлдошева танқидларни писанд қилмаяпти

Айни дамда европа шоу-бизнесига интилаётган хонандага ўзбек санъатидан бироз танаффус керакдир.

Хонанда Лола Йўлдошеванинг кийиниш услуби ва очиқ-сочиқ либосларига нисбатан танқидлар қанча ортмасин, Лола пинагини ҳам бузмаяпти. Хонанданинг куни кеча мухлислар эътиборига ҳавола этган "Я вода” қўшиғига ишланган видеоклипи ҳам танқидлардан мустасно эмас. Ўтган ой АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида концерт дастурини ҳавола этган хонанда энди Москвага отланяпти. У Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали россиядаги мухлисларига мурожаат қилди.
 
"Менинг қадрдон мухлисларим! Биз дунёнинг турли манзилларида яшаймиз. Орамизда узоқ масофалар, шаҳарлар, ҳаттоки, океанлар бўлсада, биз Instagram оламида доимо биргамиз. Менинг Нью-Йоркдаги концертимдан сўнг, орамиздаги бу масофалар қисқарди. Кўпчилик мухлисларимнинг талаб ва истакларига биноан кейинги бекат Москва. Бу концерт нафақат сизлар учун, балки мен учун ҳам узоқ кутилган дастурлардан биридир. Бу учрашувимизни мен ҳам жуда узоқ кутдим! Демак, 7 август соат 19:00да "Космос” концерт залида кўришамиз. Ҳар бирингизни интизорлик билан кутиб қоламан”, деб ёзади Лола Йўлдошева.
 
Авваллари хонанда Шаҳзоданинг либослари ва ижодига нисбатан кўп танқидлар бўлганди. Унинг ҳам Ўзбекистондаги фаолияти бир қанча вақт тўхтатилганда хонанда Россия шоу-бизнесидан қўним топди ва 7 йилдан сўнг ўзбек шоу-бизнесига қайтди. Бироқ бу қайтиш Шаҳзодани буткул ўзгартирган эди. У энди ўзбек хонандаси деган номга жавоб бера оларди. Очиқ-сочиқ либослардан ҳоли, "оммавий маданият” ниқоби остидаги таҳдидлардан йироқ клиплари билан яна эътиборга тушди, халқ меҳрини қозонди. Лола Йўлдошеванинг бугунги хатти-ҳаракатлари, очиқ-сочиқ либослари ва европа шоу-бизнесига интилиши кечаги Шаҳзодани эслатяпти. Балки Лолага ҳам танаффус керакдир. Энди у на мухлисларининг танқиди ва на "Ўзбекнаво”нинг чекловларини писанд қиляпти. Оёғини очиб суратга тушишни канда қилмаётган хонанданинг "Я вода” клипи ҳам мухлисларни ҳайратда қолдирди. Томошабинлар клипдаги лавҳаларни танқид қилишдан тинмаяпти. Ўзимизнинг "MY5” телеканали эса бу клипни қайта-қайта намойиш этишдан чарчамаяпти. Кўрамиз, буёғи нима бўларкин...

Категория: Har-Hil | Просмотров: 493 | Добавил: Admin | Теги: Лола Йўлдошева танқидларни писанд қ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 6
6 Aziz-studio   (2016.06.27 05:02)
Ajoyib

5 Oydin-angel   (2016.06.26 20:00)
Lola Yuldasheva talantli ayol

4 Axiles   (2016.06.26 13:13)
O'zi bunga nizachto litsenziya qaytarib berildida Ozbek Navo ga baribir Kamila ham bugun erta tv da chiqsa ajablanmiyman

3 Jamshood   (2016.06.25 14:12)
Keremas AQSH paqw uzimizni Uzbek shou biznes

2 Ismoil_28   (2016.06.25 13:19)
Ja unaqamasdir

1 vatanmusic   (2016.06.25 11:41)
Lolayam juda uzini quyib yubordida

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Профил
Время:21:17
Добро Пожаловать, Mexmon
Переводчик сайтов
Поиск
Для Android
Реклама
Календарь
«  Iyun 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930