Меню сайта
Супер премьера
Реклама
Загрузка...
Наш опрос
YOSHINGIZ?
Всего ответов: 887
Статистика



waplog
Statok.net


Сейчас онлайн: 145
Гостей: 145
Пользователи 0

Abrorbek55
shodiyor
rustamovbehruz
Admin99
olmos
kiler
Qahramonbek
123
kozimjon
vertex1006
Тизер
Главная » 2016 » Iyun » 25 » Лионель Месси – “Атомли бурга” 29 ёшни қаршилади
11:08
Лионель Месси – “Атомли бурга” 29 ёшни қаршилади

Футболчининг туғилган куни муносабати билан у ҳақда бир қатор қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этимиз.

Жаҳон футболида бармоқ билан саналадиган футболчилар борки,   улар номи тарихга муҳрланади. Уларнинг ҳамма даврларда ўз мухлислари бор. Уларни ёш футболчиларга намуна қилиб кўрсатадилар. Бундай футболчилар орасида  аргентиналик машҳур чарм тўп устаси Лионель Месси ёрқин юлдуздек порлаб туради.   Бугун Леонинг туғилган куни. У 29 ёшни қарши олди.
 
Шу муносабат билан сизнинг эътиборингизга Лео ҳақида бир қатор қизиқарли фактларни ҳавола этамиз.
 
Болаликда Мессига мактаб ўқувчиларидан фарқли равишда,   футбол машғулотларини қолдириш кескин ман этилган. "Менга мактабда сайр қилиб юриш керак эмас эди. Агар дарсга боргим келмаса, ойимга машғулотга яхшироқ тайёрланиш учун кўпроқ ухлашим кераклигини айтардим. У доим рози бўлар эди”, дейди Лео.
 
Мессининг бўйи 169 сантиметрни ташкил этади, аммо у болаликда жуда кичкина бўлган. Шунинг учун унга шифокорлар бўй ўстиришга ёрдам берувчи гармонлар танқисли ташхисини қўйган.   Агар Лео болалигида бўй ўстирувчи витаминлар қабул қилмаганда,   унинг бўйи ҳозирда 140 сантиметр бўларди.
 
Лионель 11 ёшга кирганда,  унинг истеъдодига Аргентинанинг гранд жамоаларидан бири "Ривер Плейт” қизиқиб қолади. Аммо клуб унинг даволаниши учун ойига 900 АҚШ доллари беришни хоҳламайди.
 
"Барселона” клубининг спорт директори Карлес Рексач океан ортидаги давлатда иқтидорли ёш футболчи борлигини эшитиб,   Мессини кўрикка чақиради ва у билан дарҳол шартнома имзолайди.   Шартномда Мессининг даволаниши билан боғлиқ харажатларни клуб қоплаши ҳақида айтиб ўтилади.
 
2005 йилнинг август ойида Аргентина терма жамоаси Венгрияга қарши учрашувда Месси илк бор миллий жамоа учун заҳирадан майдонга тушди, аммо икки дақиқа ўтар-ўтмас, қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Месси Парагвай термасига қарши учрашувда редебют қилади.
 
Мессининг лақаби – La Pulga Atomica, яъни "атомли бурга”. Бундан ташқари, уни Марадонита, Мессилона деб ҳам атайдилар.
 
Месси гол урганида нимага осмонга қараб нишонлаши ҳақида гапириб берган: "Мен ҳар бир голимни бувимга бағишлайман.   Айнан у отамга мени футболга олиб боришни маслаҳат берган.   Лекин, бувим менинг муваффақиятимни кўрмаяпти. У ҳалигача менга ва менинг оиламга ёрдам бермоқда”.
 
2012 йил давомида "Барселона” клуби деярли 1.15 миллион футболка сотади, шулардан 850 мингтаси 10 рақамли футболкалар бўлган.

Категория: Har-Hil | Просмотров: 368 | Добавил: Admin | Теги: Лионель Месси – “Атомли бурга” 29 ё | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 8
8 Hazon   (2016.06.27 07:53)
Dunyo turgunca tur Messi

7 Axiles   (2016.06.26 13:23)
2012 йил давомида "Барселона” клуби деярли 1.15 миллион футболка сотади, шулардан 850 мингтаси 10 рақамли футболкалар бўлган. Mana barsani daromadi wu bitta futbolchiga bog'lanib qolgan u yam bo'lsa nuqul suddan qochib yuradi shu faoliyatini yakunlab to'g'ri qamoqxonaga borsa kerak

6 Axiles   (2016.06.26 13:20)
Laqab ham daxwatku Burga va xa xa

5 Ismoil_28   (2016.06.25 20:21)
Tarifga til ojiz

4 Abdulla_9395   (2016.06.25 16:55)
Tabriklimiz

3 Abdulla_9395   (2016.06.25 16:55)
Tabriklimiz

2 Jamshood   (2016.06.25 14:06)
Ottizdan o'tib, qirqga qayrilib, ellikka elanib, oltmwdan owib, yetmishga yetib, saksonga sarkar, toqson bn toqnaswib va yuz bn yuzlawib yursin !!

1 vatanmusic   (2016.06.25 11:41)
baraka topsin MESSI

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Профил
Время:19:37
Добро Пожаловать, Mexmon
Переводчик сайтов
Поиск
Для Android
Реклама
Календарь
«  Iyun 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Партнер
Загрузка...