Меню сайта
Главная страница Форум сайта Узбекская Музыка Картинка Онлайн PhotoShop Софт для PC Система uCoz Видео Монтаж Кинофильмы Новости Eset Upatde (База) Компьютерный игры Игры и софт для Android Телефон прошивка Все Usb драйвер
Супер премьера
Реклама
Наш опрос
YOSHINGIZ?
Всего ответов: 955
Статистика


Statok.net


Сейчас онлайн: 64
Гостей: 62
Пользователи 2
Microsoft, Admin
Gijda
jojoalimov
admin6300
SITORA
3919488
237899azamat
tillo2193
mansurmahmudov
Jumaxon
Kartal
Тизер
Главная » 2015 » Yanvar » 26 » Tez kunda yangi o'zbek kino "Qora Tanli Bojalar"
20:04
Tez kunda yangi o'zbek kino "Qora Tanli Bojalar"

Аслида комедия жанрида фильм суратга олиш анча машаққатни талаб этади. Ўз ишининг усталарига эса бу жараён янада завқ бағишлаши аниқ. Жавлон Шодмоновни ҳам бемалол комедик йўналишдаги кинолар яратишда моҳир дейишимиз мумкин.  Режиссёр ва актёр томонидан яратилган ҳар бир фильм ўз томошабинига эга бўлиши сир эмас. Яқинда Жавлон Шодмонов профессионал даражадаги актёрларни жамлаган ҳолда яна бир картина яратди. "Қора танли божалар" номини олган фильм сценарийси Қобил Самидов, Жавлон Шодмонов ва Жасур Шодмоновга тегишли бўлиб, нақд 6 ойда ёзилган. Жавлон Шодмонов бу картинада режиссёр сифатида ишлашдан ташқари, бош роль ижрочиларидан бирини ҳам талқин этган.  Фильмда шунингдек, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Мурод Ражабов, Саида Раметова, Жаҳонгир Позилжонов, Наргиза Салмонова, Феруза Аҳмадий каби актёрлар жамланмаси тўпланган.  Қарийб 1 ой давом этган суратга олиш ишларида операторлик вазифасини Жонрид Сагдиев ва Шерзод Умаров бажаришди. Тасвирга олиш жараёни эса кутилмаган ва қизиқарли воқеаларга бой бўлгани, шубҳасиз. Кечани кеча, Кундузни кундуз демай биргаликда меҳнат қилган жамоанинг меҳнатига 6-февраль куни баҳо бериш мумкин бўлади. Шу куни картинанинг премьераси 16:00 да "Ғунча" кинотеатрида, 17:00 да "Киночилар уйи" да ва 18:00 да Алишер Навоий номидаги киносаройида бўлиб ўтади. Фильм суратга олишда энг қийин жараён бу грим устида ишлаш бўлганлигини ижодкорлар маълум қилишди. Картина номидан ҳам маълум, кинода қора танли қаҳрамонни гавдалантириш зарур бўлган. Бунинг учун эса профессионал грим устаси Соня Ҳасанова меҳнат қилиб, ҳар бир қаҳрамон учун камида 2 соат сарфлаган экан. Шу тариқа, тасвирга олиш вақтида Жавлон Шодмонов ва Муҳаммадисо Абдулхаиров суратга олиш майдонига ҳаммадан аввал, яъни 4 соат олдин келишга мажбур бўлишган. 
Категория: Har-Hil | Просмотров: 870 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Профил
Время:09:11
Добро Пожаловать, Mexmon
Переводчик сайтов
Поиск
Для Android
Реклама
Календарь
«  Yanvar 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031