Олиб борилган тадқиқотларга кўра, эркакларнинг 93%и, аёлларининг эса 86%и ҳаёти давомида бир марта бўлса ҳам шаҳвоний (эротик) уйқу кўрар экан. Кимлардир жуда кўп ва тез тез кўрса кимлардир ҳафтада, ойда ҳаттоки йилда бир марта кўриши мумкин экан. Бунинг сабаби нимада ҳеч ўзингиз ўйлаб кўрганмисиз? Ухлаш ҳолатига қай даражада боғлиқ?
шаҳвоний туш
Бу мавзу юзасидан жуда кўп турли туман текширувлар, сўровнома анкеталар ўтқазилган бўлиб натижалари ҳақиқатдан ҳам жуда қизиқ. Охирги Гонг Конгдаги университетда ўтқазилган университет талабалари орасидаги натижалар қуйидагича, 670 талаба иштирок этган, буларнинг 66% аёл (фемале) 34% эркак (мале) бўлган. Улардан қандай оралиқлар билан жинсий компонентли тушлар кўришлари ва бу пайтдаги ухлаш ҳолатлари ҳақида сўралган.
Сўровнома натижаси эса жуда ҳам қизиқ. Қатнашганларнинг 72% асосан ёнбош ётишликларини, 23%и юқорига қараб ётишларини,5%и эса ерга қараб ётишликларини белгилаганлар. Янада қизиқ бир ҳолат эса ерга қараб ётганларнинг бошқаларга нисбатан кўпроқ жинсий таркибли тушларни кўришларида эди.
Олимларга кўра бунинг бир неча сабаби мавжудлигини келтириб ўтишди. Сабабларидан бири уйқу пайтида кўкрак қафасида ҳосил бўладиган юқори босим, нафас олиш ва чиқаришни қийинлашуви ҳиссидан, мияга жинсий майлни қитиқловчи сигналлар юзага келиши мумкинлиги кўрсатилмоқда.
Бошқа бир текширувда эса чап ёнбош билан ётганларнинг тез-тез қўрқинчли тушлар кўришлиги ва эрталабни кайфиятсиз бошлашлари тасдиқланган, шу ўринда халқимизнинг эрталабдан кайфияти йўқларга чап ёнинг билан турдингми дейиши бежиз эмаслиги ҳам тасдиқланган бўлди. Аксинча ўнг ёнбош ётадиганларда эса босинқирашлар бўлмаслиги ва эрталабга тетик ва яхши кайфиятда кунни бошлашлари ҳам келтириб ўтилган.
Ундан ташқари, яшаш муҳитимиз, бўйдоқлик ҳолати, вақтинча бўйдоқлик ҳолати (уйланган, лекин оиладан маълум муддатга узоқда), сафарда бўлиш, ишда чарчаш, совуқ қотиш, юмшоқ жойда ётишлар ҳам бу тур тушларни кўп кўришликка сабаб бўлиши мумкин экан.