Меню сайта
Супер премьера
Реклама
Загрузка...
Наш опрос
SAYTGA QAYSI QURILMADAN KIRDINGIZ?
Всего ответов: 1364
Статистика



waplog
Statok.net


Сейчас онлайн: 182
Гостей: 180
Пользователи 2
Dilniyoz, Admin
imom2006
sanjar-shodiyev
Baxa6700
992901056601
Imomaddin
Ronaldo07
muzaffar957
abduaziz
ixti9219
xitlog
Тизер
Главная » 2015 » Yanvar » 25 » Инглиз тилини ўрганишнинг энг яхши усуллари
22:46
Инглиз тилини ўрганишнинг энг яхши усуллари

1. "YouTube”да инглиз тилида видео кўринг

"YouTube”да видео кўраётганда нафақат тилни, балки ўз маконингизни ҳам ўзгартиришингиз мумкинлигини биласизми? Агар ўз мамлакатингизни инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатга ўзгартирсангиз ҳақиқий инглиз тилида сўзлашувчиларнинг роликларини топишингиз мумкин. "YouTube” инглиз тилидаги роликлар жудаям кўп!

2. Инглиз тилидаги субтитрли кўрсатув ва фильмларни томоша қилинг

Бу сизнинг нутқингиз ривожланиши ва инглиз тилидаги сўзларни эслаб қолишингизга ёрдам беради. Унинг фойдасини тезда сезасиз. Асосийси, дангасалик қилмаслик!

3. Инглиз тилида блог юритинг


Нималарни ўйлаётганингизни ёзинг ва ҳамма билан ўртоқлашинг. Сизга кимлардир жавоб қайтариши мумкин: уларга тил ўрганаётганингизни айтинг, эҳтимол улар сизнинг хатоларингизни тўғрилашар ва ўз билимлари билан сизга ёрдам беришар.

4. Инглиз тилида қандай гапиришингизни тасвирга олинг

Бу "YouTube”га жойлаштириладиган ролик ёки телефонга ёзиб олинган ролик ва ҳатто шунчаки оддий аудиоёзув бўлиши ҳам мумкин. Ўз ёзувларингизни инглиз тилидаги ёзувлар билан солиштиринг, талаффузингиз яхшиланишига эришасиз.

5. Инглиз тилидаги сайтлар, электрон китоблар, газета ва журналларни ўқинг
Ўқиш сизга ёзма нутқни яхшироқ тушунишингизга ёрдам беради. Интернет берадиган чексиз имкониятлар орқали тил ўрганиш қийин эмас. Сиз янгиликлар ёки касбингизга оид маълумотларни ўқишингиз мумкин, асосийси нимани ўқишингиз эмас, инглиз тилидаги матнларни ўқишингиздир.

6. Мунозаралардаги иштирок

Сизни қизиқтирадиган мавзу ёки хоббингиз борми? Бу ҳақда инглиз тилида гаплашишингиз мумкин. Форумлар ва ижтимоий тармоқларда ўз қизиқишингизга мос фикрловчи инсонлар билан суҳбатлашинг.

7. Инглиз тилида сўзлашувчилар билан скайп орқали суҳбат қуринг
Энг муҳим вазифалардан бири инглиз тилида гаплашувчилар билан жонли мулоқот қилишдир. Жонли мулоқот тилни осон ўрганишингизга ёрдам беради. Бу борада "italki” сервисидан фойдаланишингиз мумкин.

8. Ўйинлар ўйнанг

Инглиз тилини ўрганишга мўлжалланган махсус ўйинларни ўйнанг. Бу усул ҳам тил ўрганишингизни, ҳам мароқли ҳордиқ чиқаришингизни таъминлайди.

10. Ўз карточкаларингизни тузинг

Инглизча сўзларни карточкалар ёрдамида эслаб қолиш ҳам самара беради. Сиз учун қийин туюлган сўзларни махсус карточкаларга ёзиб қўйинг. Карточкалар тўплами орасидан бирорта карточкани суғуриб олинг ва унинг таржимасини айтинг. Жавобингизни текшириш учун эса карточканинг тўғри жавоб ёзиб қўйилган орқа томонига қаранг.
Категория: Maslahatlar | Просмотров: 2511 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Профил
Время:17:07
Добро Пожаловать, Mexmon
Переводчик сайтов
Поиск
Для Android
Реклама
Календарь
«  Yanvar 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031