Меню сайта
Супер премьера
Реклама
Загрузка...
Наш опрос
YOSHINGIZ?
Всего ответов: 887
Статистика



waplog
Statok.net


Сейчас онлайн: 57
Гостей: 57
Пользователи 0

2188974
Abrorbek55
shodiyor
rustamovbehruz
Admin99
olmos
kiler
Qahramonbek
123
kozimjon
Тизер
Главная » 2016 » May » 31 » Эркин Воҳидов 79 ёшда оламдан ўтди
08:41
Эркин Воҳидов 79 ёшда оламдан ўтди

Шу кунларда унинг 80 ёшли юбилейини ўтказишга катта тараддуд кўрилаётган эди.

Ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради. 30 май куни Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов 79 ёшида оламдан ўтди. Маълумотларга кўра, ўзбек халқининг севимли шоири Эркин Воҳидовнинг узоқ вақтдан бери тоби бўлмаган ва у Тошкент шаҳридаги 1-сонли стационарда вафот этган.
 
Эркин Воҳидов 1936 йилнинг 28 декабрида Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида туғилган эди.
 
Шоирнинг "Тонг нафаси” номли илк шеърий тўплами 1961 йилда чоп этилган. Ундан сўнг "Орзу чашмаси”, "Қўшиқларим сизга” (1962), "Юрак ва ақл” (1963), "Нидо”, "Менинг юлдузим” (1964), "Қуёш маскани” (1970), "Бахмал” (1974), "Муҳаббат” (1976), "Руҳлар исёни” (1978— 79), "Тошкент садоси”, "Келажакка мактуб” (1983), икки жилдли сайланма "Муҳаббатнома” ва "Садоқатнома” (1986), "Куй авжида узилмасин тор” (1991), "Яхшидир аччиқ ҳақиқат” (1992)  каби асарлари ўзбек достончилигининг етук намуналаридандир.
 
Эркин Воҳидов  И.Гётенинг "Фауст” асарини, С.Есениннинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилиб, алоҳида китоб ҳолида нашр эттирган. Бундан ташқари Ф.Шиллер, Иқбол, Улфат, Р.Ҳамзатов, Л.Украинка, А.Блок ва бошқа турли халқлар шоирлари асарларини ҳам ўзбек тилига таржима қилган.
 
Эркин Воҳидов асарлари чет эл (немис, француз, рус, инглиз, урду, ҳинд, араб ва б.) ҳамда қардош туркий халқлар тилларида нашр этилган.
 
Шоир Ўзбекистон Олий Кенгаши депутати (Ошкоралик масалалари қўмитаси раиси; 1990-95); 1995 йилдан Ўзбекистан Олий Мажлиси депутати ва Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган.
 
Шоир  1987 йилда Ўзбекистон халқ шоири, 1997 йилда "Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган. 1999 йилда Эркин Воҳидовга Ўзбекистон Қаҳрамони олий унвони топширилган.
 
Шоир ва жамоат арбоби Эркин Воҳидов 2016 йилнинг 28 декабр санасида қутлуғ 80 ёшни қаршилаган бўларди. Бу йил шоир ҳақида "Эркин Воҳидов замондошлари нигоҳида” тўплами ҳам нашр чиқарилди.
 
Qalampir.uz сайти ижодкорлари севимли шоиримизнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Категория: Har-Hil | Просмотров: 501 | Добавил: Admin | Теги: Эркин Воҳидов 79 ёшда оламдан ўтди | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Профил
Время:07:11
Добро Пожаловать, Mexmon
Переводчик сайтов
Поиск
Для Android
Реклама
Календарь
«  May 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Партнер
Загрузка...