• Merganlar - O'zbek Tilida
  • Zulmatdan Ovoz - O'zbek Tilida
  • Hevenhyorst - O'zbek Tilida
  • Yitqichni Izlab - O'zbek Tilida
  • Bo'rilar Jasorati - O'zbek Tilida
  • Yalmog'iz Dunyoni Qutqaradi - O'zbek Tilida
  • Ilonli Botqoq - O'zbek Tilida
  • Begona - O'zbek Tilida
  • Vahshiy Ona - O'zbek Tilida
  • Uddalab Bo'lmas Topshiriq 7 - O'zbek Tilida
  • Kompaniya - O'zbek Tilida
  • Hech Kimga Aytma - O'zbek Tilida
  • Najot Tongi - O'zbek Tilida
  • Stoun Yuragi - O'zbek Tilida
  • Avlod - O'zbek Tilida
  • Berkin - O'zbek Tilida
  • Solomon Keyn - O'zbek Tilida
  • Raketachilar Klubi - O'zbek Tilida
  • Enaga - O'zbek Tilida
  • Meg 2 - O'zbek Tilida
Наш опрос
Qaysi mobil operatordan foydalanasiz?
Всего ответов: 373
Статистика


Яндекс.Метрика


Сейчас онлайн: 8
Гостей: 8
Пользователи 0

faxriddin
Tre
Submarine
Sher80
Tohirjon
hbahodir1980
Umida4008
17797
Nodirjon
Yagshisaxet
Главная » 2015 » Noyabr » 28 » Botir Qodirov Sardor Mamadaliyevdan G'azabda
01:26
Botir Qodirov Sardor Mamadaliyevdan G'azabda


Хонанда Ботир Қодиров 21-22-23 ноябр кунлари "Истиқлол” санъат саройида ўзининг навбатдаги концерт дастурини тақдим этганидан хабарингиз бор. Концерт ўтиб бўлган бўлса-да унинг ортидаги гап сўзлар, таъбир жоиз бўлса машмашалар ҳали ҳам барҳам топганича йўқ. Хусусан, республикамиздаги энг оммабоп нашрлардан бири бўлган "Даракчи” газетаси ўзининг интернетдаги саҳифасида Ботир Қодировнинг концерти билан боғлиқ машмашалар ва бунга "Истиқлол” санъат саройи директорининг муносабати, жанжалга сабабчи бўлган журналист ҳақидаги фактлар тез орада ошкор этилишини маълум қилган эди.

Бироз аввал хонанданинг маъмури бизга қўнғироқ қилиб, концертдан сўнг яна бир муаммо чиққанини айтиб қолди. Унинг маълум қилишича, хонанда Ботир Қодиров "Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган навбатдаги концертида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Раҳматовнинг актриса ва шоира Раъно Ярашева сўзи билан ижро этилган "Йиғлатур” номли қўшиғини қайта куйлаб чиққан. Гап шундаки, концерт ўтганидан сўнг хонанда Сардор Мамадалиев қўшиқни Ботир Қодиров куйлаганидан хабардор бўла туриб, "Йиғлатур”ни радиотўлқинлар орқали премьера қилган.  Ботир Қодиров эса мазкур қўшиқни 2006 йилдан буён Камолиддин Раҳматовдан рухсат олиб куйлаётганини айтяпти. Ва бу ҳақда Мамадалиевни огоҳлантирганини ҳам маълум қилди.

Сардор Мамадалиевнинг шу бугунги қадар шоу-бизнесда босиб ўтган йўлига эътибор қаратсак, бундан аввал ҳам у кўпгина хонандаларнинг қўшиқларини куйлаб чиққанига бир неча бор гувоҳ бўлганмиз. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева 2012 йилда ўз волидасига атаб шоира Фарида Афрўзга "Болам онанг қарияпти” номли шеър ёздириб, уни "Истиқлол” санъат саройидаги концертда куйлаб чиқди. Сардор Мамадалиев эса бу қўшиқни на Фарида Афрўздан ва на унинг биринчи ижрочиси Мавлуда Асалхўжаевадан рухсат сўрамай "Дўстим онанг қарияпти” дея қайта куйлади. Ботир Қодиров ва Сардор Мамадалиев ўртасидаги машмашага ойдинлик  киритиш мақсадида, "Йиғлатур”нинг шеъри муаллифи Раъно Ярашевага қўнғироқ қилдик.

Раъно Ярашева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
— Ботир Қодировнинг бу қўшиқни аввал ҳам куйлаб юрганини эшитганман. Билишимча, қўшиқни куйлашига Камолиддин Раҳматовнинг шахсан ўзлари рухсат берганлар. Кейин хонанданинг ўзи ҳам ёнимга келиб "Йиғлатур”ни қайта куйлагани айтганди.  Лекин Сардор Мамадалиев шеъримни қўшиқ қилиб куйламоқчилиги ҳақида мени хабардор қилмаганди. Балки лозим топмагандир.(!) Лекин унинг бу қўшиқни ижро этишига эътирозим йўқ
 
Бир қўшиқнинг ортидан келиб чиқаётган машмашалар охир-оқибат икки хонанданинг бир-бирига душман бўлиб қолишига ҳам сабаб бўлмасмикин? Устига-устак қўшиқни Ботир Қодиров ва Сардор Мамадалиевагача бошқа хонандалар ҳам куйлаган бўлса, аюханнос солишдан не наф?  Биз масалага холисона ёндашиш мақсадида, хонанда Сардор Мамадалиевнинг продюсери Нажмиддин Ҳамидовга ҳам қўнғироқ қилдик.

Нажмиддин Ҳамидов:
— Ботир Қодировнинг ижодини жуда ҳурмат қиламиз. Бу қўшиқни гарчи концертимиздан аввал куйлаган бўлсак-да унга бўлган ҳурмат сабаб, оммага тақдим этмай турган эдик. Умрбоқий, классик қўшиқларни қайта ижро этишнинг ёмон жойи йўқ. Ҳар кимнинг ўз мухлиси ва тингловчиси бор. Ботир Қодировга эса ҳеч қандай эътирозимиз йўқ.

Сардор Мамадалиев шу бугунгача бир қанча устоз санъаткорларнинг қўшиқларини куйлаб чиқди. Бунинг ортида ўша қўшиқларни ёш авлодга ҳам етказиш ва устоз санъаткорларга ҳурмат кўрсатиш ётибди.
 
Умуман олганда, шоу-бизнесимизда бу каби ҳолатлар жуда кўп бор учраган. Қўшиқлар бир неча марта куйлангани билан, улар орасида биттаси йиллар чиғириғидан ўтиб яшаб қолишинининг бир неча бор гувоҳи бўлганмиз. Мухлисларга бу қўшиқнинг Ботир Қодиров куйлагани манзур бўлармикин ёки Сардор Мамадалиевнинг талқини? Буни эса вақт кўрсатади. "Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди” деганларидек икки хонандага ҳам ижодининг авж палласида бир қўшиқни деб мухлислар олдида изза бўлмасликларини маслаҳат берган бўлардик. Эътиборингизга эса хонанда Ботир Қодиров ва Сардор Мамадалиев ижросидаги "Йиғлатур” таронасини тақдим этамиз. Сиз уни сайтнинг мусиқа бўлимидан тинглашингиз ва кўчириб олишингиз мумкин. Фикр ва мулоҳазаларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.
Қамариддин Шайхов
Категория: Har-Hil | Просмотров:3458 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Профил
Время:21:54
Добро Пожаловать, Mexmon
Поиск
Калькулятор
Календарь
«  Noyabr 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30