• Merganlar - O'zbek Tilida
  • Zulmatdan Ovoz - O'zbek Tilida
  • Hevenhyorst - O'zbek Tilida
  • Yitqichni Izlab - O'zbek Tilida
  • Bo'rilar Jasorati - O'zbek Tilida
  • Yalmog'iz Dunyoni Qutqaradi - O'zbek Tilida
  • Ilonli Botqoq - O'zbek Tilida
  • Begona - O'zbek Tilida
  • Vahshiy Ona - O'zbek Tilida
  • Uddalab Bo'lmas Topshiriq 7 - O'zbek Tilida
  • Kompaniya - O'zbek Tilida
  • Hech Kimga Aytma - O'zbek Tilida
  • Najot Tongi - O'zbek Tilida
  • Stoun Yuragi - O'zbek Tilida
  • Avlod - O'zbek Tilida
  • Berkin - O'zbek Tilida
  • Solomon Keyn - O'zbek Tilida
  • Raketachilar Klubi - O'zbek Tilida
  • Enaga - O'zbek Tilida
  • Meg 2 - O'zbek Tilida
Наш опрос
QAYSI TAS-IX TIZIMI QULAY?
Всего ответов: 290
Статистика


Яндекс.Метрика


Сейчас онлайн: 151
Гостей: 151
Пользователи 0

2904
Risolat0921
faxriddin
Tre
Submarine
Sher80
Tohirjon
hbahodir1980
Umida4008
17797
Главная » 2019 » Dekabr » 28 » Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг
21:54
Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

Бақара Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Айт: «У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Пок бўлмагунларича уларга яқинлашманглар. Қачонки пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ кўп тавба қилувчиларни севадир ва покланувчиларни севадир». (Бақара сураси, 222- оят).

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Яҳудийлар уларнинг аёллари ҳайз кўрса, бирга овқатланмай ва бирга ётмай қўяр эдилар. Саҳобалар Набий алайҳиссаломдан бу ҳақда сўрадилар. Ва Аллоҳ таоло «Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар» оятини нозил қилди. Шундан кейин Набий алайҳиссалом: «Жинсий алоқадан бошқа ҳамма нарсани қилсангиз бўлади», дедилар».

«Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар».

Ҳанафий мазҳаби уламолари ҳайзни бундай таърифлайдилар: «Тўққиз ёшдан эллик беш ёшгача бўлган, касал ёки ҳомиладор бўлмаган аёл жинсига мансуб инсоннинг раҳмидан чиқадиган қондир. Ҳайзнинг энг оз муддати уч кечаю уч кундуз, энг купи ўн кечаю ўн кундуздир. Ҳайзнинг энг оз муддатидан оз, энг кўп муддатидан кўп ёки аёл кишининг одатидан ортиқ келадиган қон истеҳоза дейилади».

Демак, одамлар ҳайз ҳақида сўрадилар. Жавоб оятда қуйидагича келди:

«У кўнгилсиз нарсадир».

Яъни ҳайз нопок, кўнгилга ёқмайдиган, озор берадиган нарсадир. Шунинг учун

«Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг», яъни уларга жинсий яқинлик қилманг.

Ҳайзи тўхтаган аёл ғусл қилгандан кейин пок бўлади. Агар ғуслга узрли бўлса, таяммум қилади. Шундан кейин унга жинсий яқинлик қилса бўлади. Ҳанафий мазҳабида ўн кунлик ҳайз кўрган аёлга ҳайзи тўхташи билан яқинлик қилса бўлади. Ўн кундан оз муддат ҳайз кўрган аёлга эса ҳайзи тўхтаб, ғусл қилганидан кейин ёки агар ғусл қилмаса, бир намознинг вақти ўтганидан кейин яқинлашишга рухсат берилган.

«Қачонки пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг», дегани «Олд тарафдан яқинлик қилинг, орқадан эмас», деганидир.

«Албатта, Аллоҳ кўп тавба қилувчиларни севадир ва покланувчиларни севадир», дейилиши «Бу ҳукмни билмаган чоғларида мазкур йўл-йўриққа хилоф иш қилган бўлса, тавба этсин, бундан кейин доимо покликка, айниқса, ҳайз масаласида алоҳида эътибор берсин», деганидир.

Манба: islom.uz
Категория: Har-Hil | Просмотров:759 | Добавил: Admin | Теги: foydali | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Профил
Время:13:59
Добро Пожаловать, Mexmon
Поиск
Калькулятор
Календарь
«  Dekabr 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031