Меню сайта
Супер премьера
Реклама
Загрузка...
Наш опрос
QAYSI TAS-IX TIZIMI QULAY?
Всего ответов: 228
Статистика



waplog
Statok.net


Сейчас онлайн: 26
Гостей: 26
Пользователи 0

2188974
Abrorbek55
shodiyor
rustamovbehruz
Admin99
olmos
kiler
Qahramonbek
123
kozimjon
Тизер
Главная » 2015 » Yanvar » 25 » АҚШда иккита самолёт Твиттердаги хабар туфайли шошилинч қўнишга мажбур бўлди
22:40
АҚШда иккита самолёт Твиттердаги хабар туфайли шошилинч қўнишга мажбур бўлди

АҚШда иккита авиалайнер Твиттерда самолётлар бортида бомба борлиги тўғрисида хабар тарқалгандан сўнг шошилинч равишда Атланта шаҳри аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда аэропорт вакилларининг ахборотига иқтибос келтирган ҳолда Reuters агентлиги хабар берди. Хабарда таъкидланишича, бомбалар Портлэнддан учиб кетаётган Delta ҳамда Милуокидан учиб кетаётган Southwest авиакомпаниялари самолётлари бортига қўйилгани айтилган. Иккала самолётни ҳам қўнгунга қадар Жанубий Каролинадаги Миллий гвардия базасига тегишли, Шимолий Америка аэрокосмик мудофаа бирлашган қўмондонлиги (NORAD) ҳарбий самолётлари кузатиб борган. Самолётлар кўндирилгандан кейин хавфсиз жойга олиб борилган, йўловчилар муваффақиятли эвакуация қилинганлар ва улардан воқеа юзасидан кўрсатмалар олинган. Федерал қидирув бюросининг маълум қилишича, лайнерларни кинологлар ва портловчи моддаларни хавфсизлантирувчи мутахассислар текшириб чиқишган. Самолётларда ҳеч қандай портловчи қурилмалар аниқланмаган. Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Бундай ҳолат АҚШда биринчи марта рўй бераётгани йўқ. 2014 йилнинг август ойида Далласдан Сан-Диегога парвоз амалга ошираётган йўловчи "Боинги” Твиттерда унинг бортида бомба қўйилгани тўғрисидаги хабар тарқагандан кейин ФҚБ талабига кўра шошилинч равишда қўнишга мажбур бўлган эди.
Категория: Har-Hil | Просмотров: 408 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Профил
Время:05:15
Добро Пожаловать, Mexmon
Переводчик сайтов
Поиск
Для Android
Реклама
Календарь
«  Yanvar 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Партнер
Загрузка...