Меню сайта
Главная страница Форум сайта Узбекская Музыка Картинка Онлайн PhotoShop Софт для PC Система uCoz Видео Монтаж Кинофильмы Новости Eset Upatde (База) Компьютерный игры Игры и софт для Android Телефон прошивка Все Usb драйвер
Наша Звезда
Клип премьера
Наш опрос
SAYTNI QAYERDAN TOPDINGIZ?
Всего ответов: 609
Кино премьера
Статистика


Statok.net


Сейчас онлайн: 111
Гостей: 111
Пользователи 0

boburf
nod2488334
Bbbas
Jasur93
xasanboy
7983824
Dilozorim
umutparhat
646646646
Rustambek191
Главная » 2018 » Fevral » 13 » "Миллион" қоқ иккига бўлинди. Даврон Кабулов жамоани тарк этганлар ҳақида нима дейди?
21:50
"Миллион" қоқ иккига бўлинди. Даврон Кабулов жамоани тарк этганлар ҳақида нима дейди?

Даврон Кабулов бошчилигидаги "Миллион"нинг янги жамоаси янгм концерт дастури кунларини маълум қилди. Жамоа жорий йилнинг 30-31 март, 1-5 апрель кунлари "Истиқлол" санъат саройида навбатдаги концертини тақдим этади.

Концерт афишасида жамоа аъзолари Отабек Мирзахолов, Умид Умаров, Шаҳло Зоирова ҳамда Аҳмад Темуровнинг суратлари йўқ. Бу эса улар концертда иштирок этмаслигига ишора. Даврон Кабулов эса ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали буни изоҳларкан, номлари қайд этилган тўрт киши жамоани тирикчилик важи билан тарк этганига тўхталади. 

"Олдиндан айтаман, мазкур концертда жамоамизнинг сиз кўриб ўрганган таркибини кўрмайсиз. Турли сабабларга кўра, Умид Умаров, Отабек Мирзахолов, Шаҳло Зоирова ва Аҳмад Темуров жамоани тарк этишди. Улар хақида яхши ёки ёмон фикр билдирмайман. Ҳамманинг ўзига инсоф берсин. Асосийси, жамоанинг Миркомил ва Алишер каби устунлари, тирикчилик баҳона виждонига қўшиб дўстини сотиб юбормайдиган Умидлар ҳамон "Миллион"ни янада ривожлантириш йулида изланишмокда.
Табиийки, "Миллион" бир актёрнинг жамоаси эмас ва таркибда янги, бир вақтнинг ўзида сизга жуда таниш номларга гувоҳ бўласиз. Тушуниб турганингиздек, концертгача ҳамма карталарни очмаймиз - сюрприз бўла колсин.

Савол туғилиши мумкин: янгиланган "Миллион" кандай кўринишда бўлади? Аввалгиси каби қизиқарли бўла оладими? Худо хоҳласа, кўп вақт ўтмай олдингисидан кучли бўлади. Аллоҳ юз ўгирмаса, мухлислар тескари қарамаса бас.

Ўз вақтида жамоани мустақил қилиб олиб чиқишда қаршиликлар, қийинчиликлар, таҳдидлар, дўқ-пўписалар кўп бўлган. Яхшилаб эслаб кўринг, вақтида "устоз" санъаткорлардан тортиб, "буюртмачи" журналистларнинг танқид тошларига ҳам нишон бўлдик. 30 ёшга чиқмай 2,5 йиллик "запрет"ни кўришгаям улгурдик, тухматчи хонандаям ташланиб кўрди, ҳатто, бир масжид имоми ўгри-ю каззоб четда қолиб "Миллион"ни қоралади. Синмасликка ҳаракат қила-қила, синовлар жамоасига айланиб қолдик. Иншаалоҳ, бунисидан хам ёруғ юз билан ўтамиз. Асосийси, ўғрилик қилмаяпмиз, ароқ ичиб, наша чекиб "бугуним ўтса бўлди" қабилида яшамаяпмиз. Одамларнинг кўнглини олиш, халқнинг кайфиятини кўтариш мақсади билан меҳнат қиляпмиз. Яна ота-онамизнинг дуосини олиш ҳаракатидамиз. Бундайларнинг ўтда ёнмаслиги-ю, сувда чўкмаслигидан башорат бор...", деб ёзади Даврон Кабулов.
Категория: Har-Hil | Просмотров: 919 | Добавил: Admin | Теги: Миллион қоқ иккига бўлинди. Даврон | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
1 Jahoniy   (2018.02.14 17:52)
Kutamiz!

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Профил
Время:23:09
Добро Пожаловать, Mexmon
Переводчик сайтов
Наша Звезда
Поиск
Календарь
«  Fevral 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728
Мултьфилм премера